TGViewer
Rasul Kusherbaev Rasul Kusherbaev @rasul_kushebaev · 245 subscribers
Post #3358 407
❗️Ўзбекистонда сув фонди ерларини ижарага беришнинг янги тартиби жорий этилди

Президент фармонига кўра, 1 июндан сув фонди ерларидан самарали фойдаланиш ва янги иш ўринлари яратиш бўйича янги механизмлар ишга тушди.

Энди сув ҳавзалари соҳилларида туристик зоналар, пляжлар ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳамда сув объектларини тозалаш жараёнида қум-шағал қазиб олиш учун ерлар ижарага берилади.

Шунингдек, дарё ва каналларда сув оқимига тўсқинлик қилаётган ҳамда сув тошқини хавфини ошираётган қум-шағал материалларини қазиб олишга рухсат берилди.

Xукумат 2027 йилгача сув фонди ерларида 100 минг нафар аҳоли бандлигини таъминлаш ва улар учун 220 млрд сўмлик қўшимча даромад манбаи яратишни режалаштирмоқда.

👉 @rasul_kushebaev
More from @rasul_kushebaev
  1. Sep 3, 2026Бугун Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш б…
  2. Aug 17, 2026❗️Автобусда йўл ҳақини тўламаганларга 440 минг сўмгача жарима таклиф этилмоқда Йўл ҳақини…
  3. Aug 7, 2026Изоҳга ҳожат йўқ! Ҳолат Москва шаҳрида рўй берган. Ҳайдовчи Марказий Осиёлик мусофир эканл…
  4. Jul 29, 2026Россияда ўзбекистонликларни таҳқирлаш давом этмоқда Кун.узга кўра Россиянинг Москва шаҳрид…
  5. Jul 26, 2026«Замонавий қароқчилик» Давлат ҳисобидан қилиниши керак бўлган йўлак учун фуқаролар ва тадб…
  6. Jun 13, 2026❗️Ўзбекистонликлар Францияда ойига 1650 евро маошли ишларга таклиф этилмоқда Франциянинг M…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →