❗️“Ҳожатбарор” солиқчи қўлга тушди
Тошкент вилояти Бўка тумани солиқ инспекциясининг бош инспектори коррупцияда қўлга олинди.
Маълум бўлишича, у фермер хўжалигининг 165,6 млн сўм солиқ қарзини тўлаш муддатини узайтириб бериш эвазига 10 млн сўм талаб қилган.
🔎 ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ўтказган тезкор тадбирда у пулни ўз хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
⚖️ Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168 ва 211-моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов давом этмоқда.
👉 @rasul_kushebaev
Post #3351
481
