❗️Андижонда 35,1 млрд сўмлик кэшбек талон-торож қилинган
Терговга кўра, бир гуруҳ шахслар 9 та МЧЖ орқали сохта ҳисоб-фактуралар расмийлаштириб, гўёки 1,1 трлн сўмлик савдо амалга оширилганини кўрсатган.
Натижада 100 мингдан ортиқ фуқаро номига “Soliq Mobile” орқали кэшбек расмийлаштирилиб, бюджетнинг 35,1 млрд сўм маблағи талон-торож қилинган.
⚖️ Ҳолат юзасидан ўзлаштириш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва ҳужжатларни қалбакилаштириш моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
👉 @rasul_kushebaev
Post #3359
443

- 👍 1