🗣Рақобат қўмитаси томонидан 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида табиий монополияларни тартибга солиш соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан брифинг ўтказилди.
Сўнгги уч йилда табиий монополия субъектлари сони 140 тадан 78 тага, яъни 44 фоизга қисқартирилди. Ҳозирда 78 та корхона 10 турдаги товарлар, ишлар ва хизматлар бўйича табиий монополия субъекти сифатида эътироф этилган.
🖋 Шунингдек, Қўмита томонидан ўтказилган ўрганишлар натижасида Mobiuz фойдасига 1,1 млрд сўм қайта ҳисоб-китоб қилинишига эришилди ҳамда “Vodiy Sof Qog‘ozi” МЧЖга асоссиз ҳисобланган 340,8 млн сўм қарздорлик ҳисобдан чиқарилиши таъминланди.
✈️ Бундан ташқари, электр тармоғига қайта улаш жараёнида 965 та ҳолатда жами 5,5 млрд сўм миқдорида асоссиз тўловлар ундирилганлиги аломатлари бўйича тегишли корхоналарга нисбатан иш қўзғатилиб, Махсус комиссия томонидан кўриб чиқилмоқда.
🔍 Батафсил.
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube