TGViewer
Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee @raqobatgovuz · 19.1K subscribers
Post #12840 863
Навоий вилоятининг шаҳар ва туманлари кесимида тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли даромадларини ошириш юзасидан Рақобат қўмитаси ишчи гуруҳи учрашувлар ташкил этмоқда

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 11 сентябрдаги ПФ–193-сонли Фармонида белгиланган вазифалар ижроси доирасида Рақобат қўмитаси раиси Ҳ. Турахужаев томонидан Навоий вилоятида тадбиркорлик субъектларининг фаолияти ва ишлаб чиқариш салоҳияти ўрганилди.

✈️ Қизилтепа туманидаги «Акобир Маржона орзуси» МЧЖ тикув цехи, «Янги Аср» чорвачилик фермер хўжалиги ҳамда «SVS Navoiy» МЧЖга қарашли қўлқоп ишлаб чиқариш корхонаси фаолиятлари билан танишилди.

Ўрганишлар давомида мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш, маҳсулот турларини кенгайтириш, янги лойиҳаларни амалга ошириш, маҳсулотлар рақобатбардошлиги ва экспорт салоҳиятини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Хусусан,маҳсулотларнинг сифат кўрсаткичларини яхшилаш, ички бозордаги ўрнини мустаҳкамлаш, истеъмолчилар эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқариш ҳажми ва турларини кўпайтириш имкониятлари орқали корхонанинг иқтисодий самарадорлигини ошириш, қўшимча иш ўринларини яратиш каби чоралар белгилаб олинди.


✈️ Шунингдек, маҳсулотларни хорижий бозорларга чиқариш ва халқаро сифат талабларига мослаштириш муҳим вазифалардан бири сифатида эканлиги таъкидланди.

✈️ Мулоқотлар давомида тадбиркорлик субъекти вакилларининг фаолият жараёнида дуч келаётган муаммо ва таклифлари тингланиб, уларни бартараф этиш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда корхона фаолиятини янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube
More from @raqobatgovuz
  1. Oct 9, 2026Айрим мобил алоқа операторлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар учун нархларнинг яқин ку…
  2. Oct 9, 2026#брифинг 🗣Рақобат қўмитаси томонидан 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида табиий монопол…
  3. Oct 9, 2026👍👍👍👍👍👍 | #брифинг ✈️ Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳ…
  4. Oct 9, 2026Қўмита делегацияси Германия тажрибасини ўрганмоқда 🇺🇿🇩🇪 Рақобатни ривожлантириш ва ист…
  5. Oct 9, 2026Рақобат қўмитаси кредит тўловлари бўйича ҳисоб-китоб механизмини истеъмолчилар фойдасига қ…
  6. Oct 8, 2026Президент Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →