TGViewer
Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee @raqobatgovuz · 19.1K subscribers
Post #10521 7.23K
UCELL (“COSCOM” МЧЖ) оммавий офертаси қонунчилик талабларига мувофиқлаштирилди

💬 Рақобат қўмитасига фуқаро В.К. томонидан келиб тушган мурожаатда Ucell (“COSCOM” МЧЖ) уяли алоқа оператори томонидан тақдим этилаётган оммавий оферта шартларида маънавий зарарни қоплаш билан боғлиқ ҳолатларда истеъмолчилар ҳуқуқларини чекловчи талаблар мавжудлиги билдирилган ҳамда ушбу шартларни қонунчиликка мувофиқлаштиришда амалий ёрдам сўралган.

📁 Мурожаат бўйича Қўмита томонидан ўтказилган таҳлиллар давомида, “Ucell”нинг “PREPAID” тизимида уяли алоқа хизматларини тақдим этишга доир оммавий офертасида, томонлар фақат тўғридан-тўғри етказилган зарарлар учунгина жавобгар ҳисобланиши, шу жумладан маънавий зарар ва бой берилган даромад учун жавобгарлик белгиланмагани аниқланди.

✅ Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ва “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги Қонунларига мувофиқ хизмат лозим даражада кўрсатилмаган ҳолларда моддий ва маънавий зарар қопланиши шарт, истеъмолчи ҳуқуқларини чекловчи шартлар мавжуд шартномалар эса ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

🟢 Юқоридагиларга кўра, Қўмита томонидан “Ucell”(“COSCOM” МЧЖ)га оммавий офертани қонунчиликка мувофиқ қайта кўриб чиқиш бўйича кўрсатма берилди. Натижада, компания шартларга моддий ва маънавий зарар учун ҳам жавобгарликни назарда тутувчи ўзгартишлар киритди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
More from @raqobatgovuz
  1. Oct 9, 2026Айрим мобил алоқа операторлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар учун нархларнинг яқин ку…
  2. Oct 9, 2026#брифинг 🗣Рақобат қўмитаси томонидан 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида табиий монопол…
  3. Oct 9, 2026👍👍👍👍👍👍 | #брифинг ✈️ Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳ…
  4. Oct 9, 2026Қўмита делегацияси Германия тажрибасини ўрганмоқда 🇺🇿🇩🇪 Рақобатни ривожлантириш ва ист…
  5. Oct 9, 2026Навоий вилоятининг шаҳар ва туманлари кесимида тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли даром…
  6. Oct 9, 2026Рақобат қўмитаси кредит тўловлари бўйича ҳисоб-китоб механизмини истеъмолчилар фойдасига қ…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →