Барча идоралар хизматчисидан диктант олиниши керак – президент қарори
2025 йил 21 октябрдан бошлаб ҳар йили октябрь ойида ҳокимият ва идоралар, вазирликларда умуммиллий диктант лойиҳаси ўтказилиши керак.
Ҳозирча бу ҳақда расмий эълон ёки билдиришлар кузатилмади.
Шу пайтгача бирорта давлат ишчи хизматчиси диктант топширганини эшитмадик. Ваҳоланки, президент қарорида бевосита Республика маъанвият ва маърифат маркази ва бир қатор ташкилотларга бу бўйича аниқ топшириқ белгиланган. Вазирлар Маҳкамасидаги Тил бўйича департаментнинг эса бор-йўқлиги ҳам билинмайди. Аслида бу тил департаментининг функционал вазифаси эмасми?!
Ҳартугул эртага, 15 октябрь куни соат 10:00 да Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Қорақалпоғистон бўлими биносида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва ходимлари иштирокида "Умуммиллий диктант" лойиҳаси ўтказиларкан.
@platformauzb
Post #18545
9.68K
