TGViewer
platforma.uz platforma.uz @platformauzb · 43.9K subscribers
Post #18552 8.31K
Савдо-саноат палатаси ҳайбаракаллачиликдан бошқасига ярайдими ўзи?

Савдо-саноат палатаси аслида тадбиркорларнинг ҳимоячиси бўлиши керак, лекин амалда бу сезилмаяпти. Бунга мисоллар етарли.

Масалан, Тошкент шаҳри ҳокими қарори билан қанча тадбиркорларнинг бекатлардаги дўконлари шунчаки бузиб ташланди, оиласини боқаётган дўкондорлар додини биров эшитмади, ҳатто ССП ҳам.

Ёки яна бир мисол, ичимликларни маркировка қилиш муаммоси роса муҳокама қилинди, тадбиркорлар тармоқларда дод деб чиқди, лекин ССП кўр ва карни ёқиб олди. Энди шу аҳмоқона сиёсат ўсимлик ёғига ҳам қўлланилиши кутиляпти. ССП яна жим.

Ёинки маиший техникаларга қўйилган аждарҳо божлар, электрокарларни эркин олиб киролмаётган минглаб тадбиркорлар додини кимга айтсин?!

Бўлмаса, палата деярли ҳар ойда камида бир марта тадбиркорлар билан мулоқот ўтказади. Ўзича уларнинг дардини эшитаётгандек кўрсатади. Аслида ҳолат бутунлай бошқача эканини ҳаёт кўрсатиб турибди.

Ахир палатага аъзо бўлиш кичкина сумма эмас. Тадбиркорлар ҳам бадал тўласин, ҳам муаммоларга кўмилсин, ҳам палатадан ёрдам кутмасинми?
ССПга аъзолик бадаллари базавий ҳисоблаш миқдорига (БҲМ) нисбатан тадбиркорлик субъектининг тури ва фаолият йўналишига қараб белгиланади:

• Йирик солиқ тўловчилар учун — БҲМнинг 400 баравари миқдорида.
• Давлат улуши бўлган банклар — БҲМнинг 2000 баравари миқдорида.
• Бошқа тижорат банклари — БҲМнинг 300 баравари миқдорида.
• Давлат улуши бўлган суғурта компаниялари — БҲМнинг 200 баравари миқдорида.
• Бошқа суғурта компаниялари — БҲМнинг 100 баравари миқдорида.
• Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳаси — БҲМнинг 70 баравари миқдорида.
• Қурилиш соҳаси — БҲМнинг 60 баравари миқдорида.


@platformauzb
More from @platformauzb
  1. Oct 13, 2026Аҳолига молиявий ёрдам кўрсатиш соддалаштирилди Саховат ва кўмак жамғармаси, Ёшлар дафтари…
  2. Oct 13, 2026Эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмдан ёрдам берилади Ҳужжат лойиҳаларига кўра, ноябрда эҳтиёжм…
  3. Oct 13, 2026Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 14–15…
  4. Oct 13, 2026“ЎЗ” — Ўзбекистоннинг ўз тараққиёт йўли Ўзбекистон жуда тез ривожланяпти: янги шаҳарлар қу…
  5. Oct 13, 2026"Картошка пули" миқдори қанча ва қачон тўлаб берилиши керак? Ягона миқдор ёки муддат қонун…
  6. Oct 13, 2026Бироздан сўнг республика миқёсида йиғилиш ўтказилиши кутилмоқда Кун тартиби: ПФ-193-сонли…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →