Эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмдан ёрдам берилади
Ҳужжат лойиҳаларига кўра, ноябрда эҳтиёжманд оилаларга бир марталик 1 млн сўмдан ёрдам ажратилади. Газлаштирилмаган ҳудудларда эса қишда электр энергиясининг базавий меъёри 200 дан 350 кВт·соатга оширилади.
Шу билан бирга, 1 ноябрдан иситиш ва иссиқ сув учун янги тарифлар жорий этиш, суюлтирилган газ нархини 1 кг учун 5 000 сўм этиб белгилаш таклиф этилмоқда. Эҳтиёжманд оилаларга ҳар бир килограмм учун 3 000 сўмдан, ойига 20 кг гача компенсация тўланади.
@platformauzb
Post #18556
5.08K