TGViewer
platforma.uz platforma.uz @platformauzb · 43.9K subscribers
Post #18551 7.35K
"Картошка пули" миқдори қанча ва қачон тўлаб берилиши керак?

Ягона миқдор ёки муддат қонунда белгиланмаган — буларнинг ҳаммаси жамоа шартномасида кўрсатилади. Одатда миқдор базавий ҳисоблаш миқдорининг маълум бараварида, ойлик маошга нисбатан фоизда ёки қатъий суммада белгиланади. Тўлов муддати эса аниқ сана ёки ой (масалан, "ҳар йили октябрь ойида") шаклида ёзилади.

Мисол учун, жамоа шартномасида "иш берувчи ҳар йили 1 ноябрга қадар барча ходимларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун БҲМнинг 5 баравари миқдорида моддий ёрдам тўлайди" деб белгилаб қўйилган бўлса, бу энди иш берувчининг хоҳишига боғлиқ эмас — бу унинг мажбурияти.

"Картошка пули"ни тўлаш кечиктирилса нима бўлади?

МКнинг 333-моддасига кўра, иш берувчи иш ҳақини, таътил тўловларини, меҳнат шартномаси бекор қилингандаги тўловларни ва (ёки) ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларнитўлаш муддатини бузса, уларни тўлов муддатидан кейинги кундан то ҳақиқатда ҳисоб-китоб қилинган кунгача ҳар бир кечиктирилган кун учун Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда пулли компенсация билан бирга тўлаши шарт.

Иш берувчининг "маблағ тушмади", "бюджет кечикди" каби баҳоналари компенсациядан озод қилмайди. Юқоридаги мисолда айтганимиздек, иш берувчи сизга 1 ноябргача "картошка пули"ни тўлаб бермаса, кейинги кундан бошлаб то тўлаган кунига қадар қўшимча пулли компенсация билан бирга тўлаб бериши керак бўлади.

Демак, ташкилотингиз ҳужжатларида "картошка пули" ва уни тўлаш муддатлари белгиланган бўлса-ю, у ўз вақтида тўланмаса — асосий сумма билан бирга кечиктирилган кунлар учун компенсация ундириш бўйича иш берувчига ёки судга мурожаат қилишга ҳақлисиз.

@platformauzb
More from @platformauzb
  1. Oct 13, 2026💰Давлат ишида ёки банкда ишламоқчимисиз? Бунинг учун таниш билиш қидириш шарт эмас. Фақат…
  2. Oct 13, 2026Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 14–15…
  3. Oct 13, 2026“ЎЗ” — Ўзбекистоннинг ўз тараққиёт йўли Ўзбекистон жуда тез ривожланяпти: янги шаҳарлар қу…
  4. Oct 13, 2026Савдо-саноат палатаси ҳайбаракаллачиликдан бошқасига ярайдими ўзи? Савдо-саноат палатаси а…
  5. Oct 13, 2026Бироздан сўнг республика миқёсида йиғилиш ўтказилиши кутилмоқда Кун тартиби: ПФ-193-сонли…
  6. Oct 13, 2026Юсупов Дониёр Мукумджанович Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — Шаҳар каналлардан фойдал…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →