Таълим кредити учун банкка бориш шарт эмас — аризани “xazna”да топшириш мумкин
Контракт асосида кундузги таълимда ўқиётган талабалар Таълим кредитини “xazna” иловаси орқали онлайн расмийлаштириши мумкин.
Кредит шартларига кўра, талаба хотин-қизлар учун фоиз ставкаси — 0%, талаба йигитлар учун эса 14%. Имтиёзли давр ўқиш муддати ва ундан кейинги 6 ойни қамраб олади.
Асосий қарзни қайтариш ўқишнинг расмий муддати якунланганидан кейин 7-ойдан бошланиб, 7 йил давом этади.
Кредит давлат, хусусий ва хорижий олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларида кундузги таълим шаклида контракт асосида таҳсил олаётган талабаларга ажратилади.
📱 Ариза бериш учун банк филиалига бориш талаб этилмайди — жараённи “xazna” иловаси орқали амалга ошириш мумкин.
📌 Батафсил
Реклама
@platformauzb
Post #18463
7.56K
