Хивада “Жамол балиқчи” номи билан танилган Жамолиддин Рўзметов бир пайтлар кичик жойда иш бошлаган. Бугун эса кунига 200–250 кг, мавсумда ярим тоннагача балиқ сотади.
“Президентимиз имконият берди. Ҳозир банкирлар ҳам “Лаббай, нима керак?” деб турибди. Муаммо бўлса, бир-икки кунда ишинг битади”, — деди у.
Яратилган имконият ва меҳнат самараси унинг оиласи ҳаётида ҳам кўриниб турибди — тадбиркор бугун уч қизини олий таълимда ўқитяпти. Эндиги катта мақсади эса — Хоразм балиғини дунёга танитиш.
Контент марказининг янги “Иродали инсонлар” лойиҳаси — яратилаётган имкониятлардан фойдаланиб, ўз меҳнати билан ҳаётини, оиласи келажагини ўзгартираётган инсонлар ҳақида.
@platformauzb