Эътирозларнинг катта қисми Uzum Market ва Uzum Nasiya хизматларига нисбатан билдирилмоқда
Рақобат қўмитасига кўра, айни пайтда истеъмолчилар ҳуқуқларининг бузилиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда.
2026 йилнинг ўтган даври мобайнида Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармаларига чакана савдо, электрон тижорат ҳамда умумий овқатланиш соҳалари бўйича жами 6 414 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 1 230 таси (19,2 фоизи) электрон тижорат соҳасига тўғри келган.
Мурожаатларнинг асосий қисми йирик электрон савдо платформалари ва муддатли тўлов хизматларига тўғри келади:
– Uzum Market — 446 та (36,2%),
– Uzum Nasiya — 184 та (14,9%),
– Alif Shop — 92 та (7,5%),
– Ishonch дўконлар тармоғи — 69 та (5,6%),
– Yandex хизматлари — 63 та (5,1%).
@platformauzb