Суд раиси кабинетига 50 000 АҚШ доллари яширган адвокат қўлга тушди
Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўтказилган махсус тадбир давомида Бухоро шаҳар суди раисининг хизмат хонасидан 50 000 АҚШ доллари миқдорида пул топилди.
Пулнинг ўн минги раис билан хонада гаплашиб ўтирган адвокатнинг чўнтагидан, қолган қирқ минги кабинетдаги шкаф жавонидан олинган. Раис ва адвокатни ушлаб кетишган, тонда эса раисни қўйиб юборишибди. У ҳозир ишини давом эттирмоқда.
@platformauzb
Post #18460
9.7K