Хоразмда Хитой университети филиали ташкил этилади
"Ўзбекистонда Хитой Халқ Республикасининг Ляонинг педагогика университети филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–359-сон, 02.10.2026 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, Хоразм вилоятида Ляонинг педагогика университетининг Ўзбекистондаги филиали ташкил этилади.
Таълим жараёни 2026/2027 ўқув йилидан бошланади.
Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида олиб борилади.
Ўқиш кундузги ва муқобил таълим шаклларида ташкил этилади.
2030/2031 ўқув йилига қадар ўқишга қабул қилинган талабалар ўқишнинг бутун даври давомида тўлиқ давлат гранти асосида ўқитилади.
2030/2031 ўқув йилидан бошлаб қабул параметрларининг 30 фоизи давлат гранти асосида шакллантирилади.
@platformauzb
Post #18449
10.8K