TGViewer
platforma.uz platforma.uz @platformauzb · 44.7K subscribers
Post #18447 11K
Валюта ва фоиз хатарларини бошқариш компанияси ташкил этилади

Президент қарори лойиҳасига кўра, Ўзбекистонда “Валюта ва фоиз хатарларини бошқариш компанияси” АЖ ташкил этиш режалаштирилмоқда. Янги тузилманинг асосий вазифаси валюта курси ва фоиз ставкалари ўзгаришидан келиб чиқадиган молиявий хатарларни камайтириш ҳисобланади.

Компания банклар, халқаро молия институтлари ва бошқа ташкилотлар билан деривативлар бўйича тўғридан-тўғри битимлар тузиши, валюта биржаси ва биржадан ташқари бозорда чет эл валютасини сотиб олиши ва сотиши мумкин бўлади. Шунингдек, унга ички ва халқаро капитал бозорларидан маблағ жалб қилиш ҳамда хорижда ҳисобварақлар очиш ҳуқуқи берилади.

Энг муҳим жиҳатлардан бири — давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган тизимли йирик корхоналар учун валюта ва фоиз хатарларини бошқариш стратегияси мажбурий бўлади.

Компанияни 2027 йил 1 мартга қадар ташкил этиш кўзда тутилган.

@platformauzb
More from @platformauzb
  1. Oct 6, 2026Иситиш мавсумида газлашмаган ҳамда газ етиб бормаган ҳудудларда электр энергияси бўйича ба…
  2. Oct 6, 2026470 минг оила газ ва электр энергияси тўловининг бир қисми давлат томонидан қоплаб берилад…
  3. Oct 6, 2026Айтишларича, Таълим ва илм фан вазири лавозимига кўриб чиқилаётган номзодлар орасида Ёшлар…
  4. Oct 6, 2026Таълим кредити учун банкка бориш шарт эмас — аризани “xazna”да топшириш мумкин Контракт ас…
  5. Oct 6, 2026Электрон савдо платформаларида истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилмоқда Эътирозларнинг катта қис…
  6. Oct 6, 2026“Президентимиз имконият берди”: кичик ишдан катта бизнесгача Хивада “Жамол балиқчи” номи б…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →