🔺МУМТОЗ МЕРОСИМИЗНИНГ ИНТЕРАКТИВ ТАЛҚИНИ
🔺Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 37 йиллиги муносабати билан 3-босқич талабалари ўртасида замонавий рақамли технологияларга асосланган интерактив билимлар беллашуви ташкил этилди.
🔺 Ахборот ва мураббийлик соати доирасида ўтказилган тадбирга институтнинг Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ш. Бадиев раҳбарлик қилди. Унда бўлим ходимлари Р. Олтинбоев ва И. Тохтаев ҳам иштирок этиб, талабаларнинг фаоллигини қўллаб-қувватладилар.
🟦 Маълумки, 1989 йил 21 октябрда «Давлат тили ҳақида»ги Қонуннинг қабул қилиниши халқимиз тарихида муҳим воқеа бўлди. Мазкур қонун ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги мақомини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб, унинг жамият ҳаётидаги ўрнини юксалтириш учун муҳим асос яратди. Ушбу тарихий сана миллий ўзлигимизни англаш, бой маънавий меросимиз ва миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш йўлида алоҳида аҳамият касб этади.
🟦Ана шу сана арафасида институтда ташкил этилган маънавий-маърифий тадбир талабалар қалбида она тилига муҳаббат, миллий адабиётимизга ҳурмат ва аждодларимиз қолдирган бебаҳо илмий-маърифий меросга қизиқишни янада кучайтиришга қаратилди.
🟦Тадбирнинг ўзига хос жиҳати шундаки, у анъанавий маъруза ёки савол-жавоб шаклида эмас, балки замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланилган ҳолда, қизғин интеллектуал беллашув тарзида ташкил этилди.
🟦Хусусан, машғулот Kahoot интерактив таълим платформаси орқали ўтказилди. Унда талабалар ўзбек тили тарихи, мумтоз адабиёт намояндалари, тил қоидалари, сўз бойлиги ва адабий меросимизга оид саволлар асосида билимларини синовдан ўтказдилар.
🔻 Батафсил сайтимизда...
📝 Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими
📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!
📱Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram






