🗒 Ўқув курслари фаолиятини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди: янги вазифалар ва устувор йўналишлар
▫️ Тошкент ислом институти ҳамда унинг қошидаги «Қуръони карим ва тажвид» ўқув курси филиаллари фаолиятини такомиллаштириш, устозлар салоҳиятини ошириш ва таълим сифатини яхшилаш масалаларига бағишланган онлайн учрашув бўлиб ўтди.
▪️ ZOOM платформаси орқали ўтказилган мулоқотда институтнинг Ўқув ишлари бўйича проректори Жаҳонгир Рўзиев, Ўқув курслари бўлими бошлиғи Аҳмадхон Рашидов, институт қошида фаолият юритаётган Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси, Тошкент, Жиззах, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларидаги филиаллар раҳбарлари, мутахассислар ва устозлар иштирок этди.
📊 Учрашувда 2025–2026 ўқув йили якунлари сарҳисоб қилиниб, амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар ва мавжуд муаммолар атрофлича таҳлил қилинди. Янги ўқув йилидаги устувор вазифалар, ўқув жараёнини рақамлаштириш ва филиаллар фаолияти самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, махсус платформадан самарали фойдаланиш, машғулотлар сифатини яхшилаш ва тингловчиларнинг билим даражасини мунтазам баҳолаб бориш бўйича вазифалар белгилаб олинди.
📌 Шунингдек, барча филиалларда таълим сифатини таъминлаш, устозларнинг касбий маҳоратини ошириш ва улар фаолиятини холис баҳолаш масалалари муҳокама қилинди. Шу мақсадда филиалларда фаолият юритаётган ўқитувчиларни аттестациядан ўтказиш режалаштирилгани маълум қилинди. Ушбу жараён орқали устозларнинг билим ва малакасини баҳолаш, касбий ривожланишини қўллаб-қувватлаш ҳамда машғулотлар самарадорлигини янада ошириш кўзда тутилган.
🔗 Учрашув якунида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, филиаллар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда ўқув жараёнини изчил такомиллаштириш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!
📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram





