TGViewer
Олий Маъҳад | Расмий Олий Маъҳад | Расмий @oliymahad · 14.2K subscribers
Post #49555 1.32K
#Малака_ошириш #Отинойилар

🗣 Мутаассибликка қарши курашиш ва ахборотни таҳлил қилиш: отинойилар учун маъруза ўтказилди

▫️ Дин ишлари бўйича қўмита ҳузуридаги Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институти томонидан хотин-қизлар фаоллари, тарғибот гуруҳлари аъзолари ҳамда отинойилар учун Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида малака ошириш ўқувлари ташкил этилмоқда.

▪️ Ўқувларнинг асосий мақсади диний-маърифий соҳада фаолият юритаётган хотин-қизларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, уларни замонавий ахборот маконидаги турли таҳдид ва салбий таъсирлардан огоҳ этиш, шунингдек, аҳоли ўртасида маърифий тушунтириш ишларини самарали ташкил этишга кўмаклашишдан иборат.

▫️ Мазкур ўқувлар доирасида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров «Ижтимоий тармоқлардаги мутаассибликни тарғиб қилувчи сайтлар ва гуруҳлар мазмун-моҳияти» мавзусида маъруза қилди.

▪️ Маърузада ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган диний мазмундаги ахборотларни танқидий ва таҳлилий баҳолаш, мутаассиблик ғояларини тарғиб қилувчи материалларнинг асл мақсадини англаш ҳамда уларнинг салбий таъсирларига қарши маърифий ёндашувларни шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

📌 Бундай ўқувлар отинойилар ва хотин-қизлар фаолларининг касбий салоҳиятини юксалтириш, ахборот билан ишлаш кўникмаларини мустаҳкамлаш ҳамда жамиятда соғлом маънавий-маърифий муҳитни қарор топтиришга хизмат қилади.

📝 Toshkent islom instituti Matbuot xizmati

📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!

📱Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram
  • 👍 2
  • 🔥 2
  • 👏 2
More from @oliymahad
  1. Oct 16, 2026#Намоз_вақтлари ⏰ «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) �…
  2. Oct 16, 2026#Muslim_podcast 📱🗣JANJALLI XABAR TARQATISHGA SHARIATIMIZ QANDAY QARAYDI❓ 🎙 Ekspert: Mif…
  3. Oct 16, 2026#Yangiliklar 🌙 UCHINCHI RENESSANS GAVHARIGA MA’RIFIY TASHRIF 📹 Toshkent islom instituti…
  4. Oct 16, 2026#Янгиликлар 🔺МУМТОЗ МЕРОСИМИЗНИНГ ИНТЕРАКТИВ ТАЛҚИНИ 🔺Имом Бухорий номидаги Тошкент исло…
  5. Oct 16, 2026#Қуръон_ва_тажвид_ўқув_курси 🗒 Ўқув курслари фаолиятини такомиллаштириш масалалари муҳока…
  6. Oct 16, 2026#Yangiliklar 🔺ICHKI VA TASHQI TAHDIDLARGA QARSHI MA’RIFAT BILAN KURASH – DAVR TALABI! 🔺…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →