#Очиқ_мулоқот
🔺 ТАЛАБА ҚИЗЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ: ТАКЛИФЛАР, МУАММОЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛИ РЕЖАЛАР
🇺🇿 Президентимиз ташаббуси билан ҳафтанинг ҳар пайшанба куни “Ёшлар билан учрашув куни” этиб белгилангани ёшлар билан ишлашнинг мутлақо янги, очиқ ва манзилли тизимини шакллантиришга хизмат қилмоқда.
🔺 Шу муносабат билан бугун, 15 октябр куни Тошкент ислом институтида талаба қизлар ҳамда институт раҳбарияти иштирокида «Раҳбар ва ёшлар учрашуви» бўлиб ўтди.
🔺 Мулоқотда институт ректори Уйғун Ғафуров, «Қуръон илмлари» кафедраси мудири Ж. Неъматов ва институт матбуот котиби Р. Ахунджанов иштирок этди.
🟦 Учрашувдан кўзланган асосий мақсад талаба қизлар билан очиқ ва самарали мулоқот ўрнатиш, уларнинг таълим жараёни, мавжуд шарт-шароитлар ва келгусидаги касбий фаолияти билан боғлиқ фикр-мулоҳазаларини бевосита тинглашдан иборат бўлди.
🟦Шунингдек, талабаларни ўқиш давомида қийнаётган масалаларни аниқлаш, улар томонидан билдирилган таклиф ва ташаббусларни ўрганиш, мавжуд муаммоларга амалий ечим топиш ҳамда таълим сифатини янада оширишга қаратилган вазифаларни белгилашга алоҳида эътибор қаратилди.
🟦Мулоқот давомида талаба қизларнинг назарий билимларини амалиёт билан мустаҳкамлаш, малакавий амалиётни самарали ташкил этиш, касбий кўникма ва малакаларини ривожлантириш, шунингдек, уларни келгусида диний-маърифий соҳада муносиб ўрин эгаллашга тайёрлаш масалалари юзасидан фикр алмашиш кўзда тутилди.
🟦Айни пайтда талабаларни Қуръон курси фаолияти, дуал таълим имкониятлари, мавжуд бўш иш ўринлари ва медиа йўналишида амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар билан таништириш, уларнинг қизиқиш ва қобилиятларини инобатга олган ҳолда касбий ривожланиши учун янги имкониятларни белгилаш ҳам учрашувнинг муҳим вазифаларидан бири бўлди.
🔸 Шунингдек, институт битирувчиларининг диний-маърифий соҳада фаолият юритишини таъминлаш масаласи ҳам долзарб вазифалардан бири сифатида таъкидланди.
🟦Ректор Уйғун Ғафуров ушбу йўналишда хорижий давлатларда аёлларнинг ўрни, фаолияти ва тўплаган тажрибаси ҳақида тўхталиб, уларнинг амалий фаолиятига оид мисолларни келтирди. Бу борадаги тажрибалар талаба қизларнинг келгусидаги касбий фаолияти ва диний-маърифий соҳадаги иштироки учун муҳим экани қайд этилди.
🟦 Талаба қизлар ўзларини қизиқтирган масалалар, таклиф ва ташаббусларини билдирдилар. Уларнинг мулоҳазалари институт раҳбарияти томонидан диққат билан тингланиб, илгари сурилган таклифларни ўрганиш ва мақбул ташаббусларни амалга ошириш бўйича тегишли чора-тадбирларни белгилашга келишиб олинди.
🟦 Очиқ ва самимий мулоқот руҳида ўтган учрашув талабаларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларни қийнаётган масалаларга амалий ечим топиш ҳамда институт раҳбарияти ва ёшлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этди.
🔸 Бундай учрашувлар таълим жараёнини янада такомиллаштириш ва талабаларнинг келгусидаги касбий фаолияти учун яратилган имкониятлар самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
📝 ТИИ Матбуот хизмати
📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!
📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram





