TGViewer
Олий Маъҳад | Расмий Олий Маъҳад | Расмий @oliymahad · 14.2K subscribers
Post #49515 1.25K
#Янгиликлар

🇺🇿 ДАВЛАТ ТИЛИ — МИЛЛИЙ ЎЗЛИКНИНГ АСОСИ

🔺 Тошкент ислом институтида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 37 йиллиги муносабати билан «Давлат тили — миллий ўзликнинг асоси: давлат сиёсатида она тилига эътибор» мавзусида маънавий-маърифий давра суҳбати ўтказилди.

🔺 Тадбирда 3-курс талабалари иштирок этиб, она тилининг миллий ўзлик, тарихий хотира ва маънавий қадриятларни сақлашдаги ўрни, давлат тили нуфузини ошириш ҳамда ёшларнинг нутқ маданиятини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Институтнинг Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ш. Бадиев тадбирни кириш сўзи билан очиб, она тилини асраб-авайлаш ва унинг имкониятларидан самарали фойдаланиш ҳар бир зиёлининг муҳим вазифаси эканини таъкидлади.

🔺 Институт Илмий тадқиқот фаолиятини ташкил этиш сектори бошлиғи А. Абдуллаев ўз маърузасида ўзбек тилининг тарихи, адабий меросимиз ва тарихий ёзма манбаларни ўрганишнинг аҳамияти ҳақида сўз юритди. Шунингдек, у ўз илмий изланишлари мисолида эпиграфик манбаларни тадқиқ этиш, илмий мақола тайёрлаш, манбалар билан ишлаш ва академик ёзув кўникмаларини ривожлантириш юзасидан амалий тавсиялар берди.

📚 Талабалар учун илмий имкониятлар
Давра суҳбатида институтнинг 55 йиллик юбилейи муносабати билан ўтказилиши режалаштирилган қуйидаги тадбирлар ҳақида ҳам маълумот берилди:
🔹 «Долзарб ақидавий ва замонавий фиқҳий масалалар» республика илмий-амалий анжумани — 2026 йил 29 октябрь куни ўтказилиши режалаштирилган. Мақола ва тезислар ўзбек, рус, инглиз ҳамда араб тилларида қабул қилиниши, анжуман материаллари тўпламида бепул нашр этилиши маълум қилинди.
🔹 «Тошкент ислом институти: 55 йиллик шонли йўл, илмий анъаналар ва замонавий диний таълим» мавзусидаги мақолалар танлови. Танлов талабаларни институт тарихи, устозлар илмий мероси ва замонавий диний таълимга оид мавзуларда мустақил тадқиқот олиб боришга рағбатлантиришга қаратилган. Ғолиблар Муфтий Бобохоновлар жамғармаси томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши маълум қилинди.


🟢 Тадбир якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ҳамда илмий мақола ёзиш ва анжуманларда иштирок этиш бўйича тавсиялар билан танишдилар.

🟦 Зеро, давлат тилини эъзозлаш — миллий ўзликни англаш, аждодлар меросини асраб-авайлаш ва уни келажак авлодларга етказишнинг муҳим шартидир.

🔻 Батафсил....

📝 Тошкент ислом институти ахборот хизмати

📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!
📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram
  • 👍 1
More from @oliymahad
  1. Oct 15, 2026#Muslim_podcast 📱🗣NAMOZDAN KEYIN JAMOAVIY DUO QILISH BID'ATMI❓ 🎙 Ekspert: Zuhrobiddin d…
  2. Oct 15, 2026#Таъзия ▪️Таъзия ▫️Тошкент ислом институти раҳбарияти ва жамоаси "Ижтимоий фанлар ва тилла…
  3. Oct 15, 2026#Янгиликлар #Очиқ_мулоқот 🔺 ТАЛАБА ҚИЗЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ: ТАКЛИФЛАР, МУАММОЛАР ВА ИСТ…
  4. Oct 15, 2026#Maqola 📃 KEKSALARNI E’ZOZLASH: MILLIY QADRIYAT VA INSONIY BURCH 🟩Insonning hayot yo‘li…
  5. Oct 15, 2026#Янгиликлар 🔺 ​Дунёнинг диний манзараси ва дин билан боғлиқ геосиёсий жараёнлар таҳлили:…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →