TGViewer
Олий Маъҳад | Расмий Олий Маъҳад | Расмий @oliymahad · 14.2K subscribers
Post #49508 1.31K
#Янгиликлар

🔺 ​Дунёнинг диний манзараси ва дин билан боғлиқ геосиёсий жараёнлар таҳлили: Модуль тизими талабалари билан очиқ мулоқот

🔺 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, сиёсий фанлар доктори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов Тошкент ислом институтининг Модуль таълим тизимида таҳсил олаётган талабалар билан учрашди.

🟢Ташриф давомида модуль таълим тизимида талабалар учун яратилган шарт-шароитлар, жумладан, ўқув жараёнини ташкил этиш тартиби, ўқув аудиториялари ва талабалар турар жойидаги мавжуд имкониятлар кўздан кечирилди.

🔺 Шундан сўнг «Дунёнинг диний манзараси ва дин билан боғлиқ геосиёсий жараёнлар таҳлили» мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди. Унда бугунги глобаллашув шароитида дунёнинг диний манзараси, халқаро муносабатларда диний омилнинг ўрни ва геосиёсий жараёнларни илмий асосда таҳлил қилиш масалалари муҳокама қилинди.

🔺 Мулоқот давомида юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар инсон манфаатларини таъминлаш, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларни ривожлантиришга қаратилгани, шунингдек, диний-маърифий соҳадаги янгиланишлар ва маърифат асосидаги тарбия ишлари жамият тараққиётида муҳим ўрин тутиши таъкидланди.

🔺Бундан ташқари, бугунги мураккаб геосиёсий шароитда мамлакатимизнинг тинчликпарвар, прагматик ва ўзаро манфаатли ташқи сиёсатини изчил давом эттириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

​🔺 Йиғилишда замонавий дунёда кечаётган сиёсий ва ижтимоий жараёнларни тўғри англаш, турли ахборот манбаларини танқидий таҳлил қилиш, воқеа-ҳодисаларга холис ёндашиш ҳамда диний масалаларни кенг ижтимоий-сиёсий контекстда баҳолашнинг аҳамияти хусусида сўз юритилди.

🔺 Бўлажак диний соҳа мутахассислари учун замонавий билим ва таҳлилий кўникмаларни эгаллаш, жамиятда бағрикенглик ва тинчликни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган фаолият олиб бориш муҳимлиги қайд этилди.


🟢 Мазкур учрашув модуль таълим тизимида таҳсил олаётган талабаларнинг дунёдаги диний ва геосиёсий жараёнлар ҳақидаги билимларини кенгайтириш, уларнинг таҳлилий фикрлаш қобилиятини ривожлантириш ҳамда келгусидаги маънавий-маърифий фаолияти учун зарур назарий билимларни мустаҳкамлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

📝 ТИИ Матбуот хизмати

📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!

📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram
  • 👍 5
More from @oliymahad
  1. Oct 15, 2026#Янгиликлар 🇺🇿 ДАВЛАТ ТИЛИ — МИЛЛИЙ ЎЗЛИКНИНГ АСОСИ 🔺 Тошкент ислом институтида ўзбек т…
  2. Oct 15, 2026#Maqola 📃 KEKSALARNI E’ZOZLASH: MILLIY QADRIYAT VA INSONIY BURCH 🟩Insonning hayot yo‘li…
  3. Oct 15, 2026#siyrat #qalb #hayot #saboq 📿 НАБАВИЙ СИЙРАТ — ҚАЛБ ВА ҲАЁТ САБОҚЛАРИ: РАСУЛУЛЛОҲ ﷺНИНГ Н…
  4. Oct 15, 2026#Maqolalar 📖 Qurʼon – qalblar malhami ▫️ Hayotimiz davomida har birimiz turli qiyinchilik…
  5. Oct 15, 2026🟢 ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ! 📍 15 октябрь куни, соат ⏰ 14:00 да «Хатми…
  6. Oct 14, 2026#Намоз_вақтлари ⏰ «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) �…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →