#Халқаро_симпозиум
🔺«Саҳиҳул Бухорий» таълими ва ислоҳотлар: Тошкент ислом институти тажрибаси халқаро миқёсда муҳокама қилинди
🔺Аввал хабар берганимиздек, Тошкент ислом институти вакиллари «Имом Бухорийнинг илмий мероси: анъанавий ва замонавий ёндашувлар» мавзусидаги халқаро симпозиумда иштирок этмоқдалар.
🤩Ушбу нуфузли анжуманда Тошкент ислом институти ректори У. Ғафуров «Имом Бухорийнинг “Саҳиҳул Бухорий” асарининг Ўзбекистондаги диний таълим муассасаларида ўқитилиш тартиби» (Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти тажрибаси асосида) мавзусида маъруза қилди.
🔹 Тошкент ислом институти ректори У. Ғафуров ўз маърузасида мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан, Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида буюк алломаларимиз меросини ўрганиш ва тарғиб этишга қаратилаётган юксак эътиборни алоҳида таъкидлаб, Тошкент шаҳрида Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказининг барпо этилиши ҳамда Самарқанддаги Имом Бухорий мажмуасининг қайта қурилиши бунинг яққол намунаси эканини қайд этди.
🔹Шунингдек, у Мовароуннаҳр илмий анъаналари ва фундаментал ислом фанларини замонавий методология билан уйғунлаштириш, «Саҳиҳул Бухорий»ни ўрганишда талаққий (билимни устоздан бевосита қабул қилиш), хатми кутуб ва ижоза каби устоз-шогирд анъаналарини жорий этиш, талабаларнинг Бухоро ва Самарқандга илмий-маърифий сафарларининг тарбиявий аҳамияти ҳамда ҳадис илмини келажак авлодларга етказишда санад маданиятини сақлаб, манбаларни рақамлаштириш ва замонавий илмий базаларни яратиш борасидаги истиқболли режаларга атрофлича тўхталиб ўтди.
📌Эслатиб ўтамиз, ушбу нуфузли халқаро анжуман 11 октябр кунига қадар давом этади.
✍️ТИИ Матбуот хизмати
📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!
📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram








