#диний_маърифий_ҳаёт
🗣 Мовароуннаҳр мероси ЮНЕСКОда халқаро жамоатчиликка тақдим этилди
...Париждаги ЮНЕСКО Бош қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан «Ислом цивилизацияси: Мовароуннаҳрнинг буюк маънавий ва илмий мероси ҳамда маърифат истиқболлари» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди...
➡️ Батафсил
🗣 Тошкент ислом институти Туркиянинг нуфузли илмий марказлари билан ҳамкорликни йўлга қўйди
...Тошкент ислом институти ректори бошчилигидаги вакиллар Истанбул шаҳридаги “Дорул махтутот” ҳамда “Дорул-ҳадис ал-Аввомийя” марказларида бўлиб, қўлёзмаларни тадқиқ этиш, ҳадис илми ва малака ошириш бўйича меморандумлар имзоладилар...
➡️ Батафсил
🗣 Марғилонда "Робия ҳожи она" масжиди қайта қурилмоқда
...Марғилон шаҳрида замонавий меъморчилик талаблари асосида қад ростлаётган "Робия ҳожи она" жоме масжидининг янги хонақоҳи биносига илк ғишт қўйилди...
➡️ Батафсил
🗣 Имом-хатиблар Олмалиқдаги оилалар ҳолидан хабар олди
...Тошкент вилояти бош имом-хатиби ва соҳа ходимлари Олмалиқ шаҳридаги 22 та маҳалла бўйлаб маънавий-маърифий тарғибот тадбирларини ўтказиб, 110 дан ортиқ хонадонга кирдилар...
➡️ Батафсил
🗣 Тошкент ислом институти талабалари Адиблар хиёбони ва Ёзувчилар уюшмасида бўлди
...Институтнинг 1-курс талабалари «Адиблар хиёбони – маънавий бунёдкорлик рамзи» шиори остида Адиблар хиёбони ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида бўлиб, адабий меросимиз билан яқиндан танишдилар...
➡️ Батафсил
🗣 "Саййид Муҳйиддин махдум" мадрасасида талабалар ҳоли ўрганилди
...Таълим муассасаси масъуллари ижарада истиқомат қилувчи талабаларнинг яшаш шароити, кундалик турмуши ҳамда одоб-ахлоқ ва хавфсизлик қоидаларига риоя этишини назоратдан ўтказдилар...
➡️ Батафсил
🗣 «Кўкалдош» мадрасасида футбол мусобақаси
...Ёшларни соғлом турмуш тарзига тарғиб этиш ва жисмонан баркамол этиб тарбиялаш мақсадида талабалар ўртасида навбатдаги футбол баҳслари қизғин давом этмоқда...
➡️ Батафсил
#yangiliklar #dayjest
📝Баҳриддин Хушбоқов
🖌Баҳром Икромов
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
😎 t.me/oliymahad – диний-маърифий канал!
😎 Youtube 😎 Facebook 😎 Instagram









