Сайёр йиғилиш
ХАЛҚҚА НАФ – ЎЗИМИЗГА НАФ
Нафъинг агар халққа бешакдурур,
Билки, бу нафъ ўзунгга кўпракдурур.
Буюк мутафаккир бобомиз Алишер Навоий ҳазратлари шу байти орқали одамларга кўпроқ наф келтиришни, кимнинг одамларга фойдаси кўп тегса, шу фойда, аввало, унинг ўзига бўлишини баён этган.
Бугун, 6 октябрь куни Олмалиқ шаҳридаги «Ҳилол» жоме масжидида навбатдаги маънавий-маърифий йиғилиш ўтказилди.
Тадбирда Тошкент вилояти бош имом-хатиби Дониёр домла Икромов, туманлар/шаҳарлар бош имом-хатиблари, шунингдек, Олмалиқ шаҳридаги масжидлар имом-хатиблари, ноиблар, «Ҳаж 2026» зиёратчилари ва маҳалла фаоллари иштирок этди.
Йиғилиш иштирокчилари Олмалиқ шаҳрининг 2 та масжиди ҳамда 22 та маҳалласига бириктирилди.
Имом-хатиблар 7 тоифага мансуб 110 та оилага кириб, маънавий-маърифий тарғибот ҳамда амалий ёрдам тадбирлари олиб боришди.
77 та нотинч оила ўрганилиб, уларга зарур тавсия, маслаҳат ва йўл-йўриқлар берилди.
Шунингдек, 19 та хонадонда ичкиликка ружу қўйган кишилар билан суҳбатлар ўтказилди.
Ишчи гуруҳи аъзолари ўзларига бириктирилган масжидларда пешин намозини адо Этгач, жамоатга «Тинчлик-хотиржамлик неъмати», «Ўзаро ҳамжиҳатлик», «Оила – муқаддас», «Янги Ўзбекистонда инсон қадри», «Шукроналик – буюк фазилат», «Ислоҳотлар – халқ манфаати учун», «Мазҳабга эргашиш ва ёт ғоялар таъсиридан сақланиш» каби долзарб мавзуларда мавъизалар қилиб беришди.
Мухтасар айтганда, бундай тадбирлар халқимиз учун манфаатли бўлаётганини одамларнинг ўзлари шундай йиғилишлар ўтказилишини сўраб мурожаат қилаётганидан ҳам билиш мумкин.
Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Post #59628
4.58K









- 👍 11
- ❤ 5
- ❤🔥 4