Мустажоб дуолар
Хато қилган кишининг дуоси
“Аллоҳуммағфир лий хотий‘атий ва жаҳлий ва исрофий фий амрий вама Анта аъламу биҳи минний. Аллоҳуммағфир лий хатоий ва ъамдий ва ҳазлий ва жиддий ва куллу залика ъиндий. Аллоҳуммағфир лий ма қоддамту вама аххорту вама асрорту вама аъланту. Антал муқаддиму ва Антал муаххиру ва Анта ъала кулли шай‘ин қодир”.
Маъноси: “Ё Аллоҳ, хатоларимни, жоҳиллигимни, ишдаги исрофларимни кечиргин! Сен буни мендан кўра билувчироқсан! Ё Аллоҳ, хатоим, қасдимни, ҳазилим ва жиддийлигим ва менинг ҳузуримдаги барчасини кечиргин! Ё Аллоҳ, олдинги қилган гуноҳларимни, кейингиларини, яширин ва ошкора қилган гуноҳларимни кечиргин! Сен буни мендан кўра билувчироқсан. Сен аввалгию охирсан! Сен ҳар бир нарсага қодирсан!” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Ёмон туш кўрган кишининг дуоси
“Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм ва мин шарри ҳазиҳир ру‘йа”.
Маъноси: “Тошбўрон қилинган шайтондан ва бу тушнинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўрайман”.
Беморнинг дуоси
“Аъузу би иззатиллааҳи ва қудротиҳи мин шарри маа ажиду ва уҳаазир”.
Маъноси: “Аллоҳнинг ғолиблик ва қодирлик сифатларини васила қилиб Ягона Аллоҳнинг Ўзидан паноҳ беришини сўрайманки, У Зот Ўзи мени (аъзои баданимда) ҳис қилаётганим ва (ёмонлигидан) қўрқаётганим (эҳтиёт бўлишга ҳаракат қилаётганим) нарса (барча оғриқ ва касалликлар)нинг ёмонлигидан асрасин (шифои комил берсин)!”
“Ҳидоят” журналидан
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Post #59643
1.76K

- 👍 12
- ❤ 5