TGViewer
Fitrat.uz Fitrat.uz @fitratuz · 12.2K subscribers
Post #59656 2.57K
Фаришталар саф тортишди, истигфор айтишди…

Ривоят қилишларича, бир куни ҳазрат Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига йиғлаб келиб: “Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун”, деди. Шунда Набий алай ҳиссалом:
– Шошманг, эй Али, нима бўлди? – дедилар.

Али розияллоҳу анҳу:
– Онам Фотима бинти Асад вафот этди, – деди.
Бундан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам ғамга ботдилар ва:
– Аллоҳ онангизни раҳмат қилсин! Эй Али, у мен учун ҳам она эди. Мана бу саллам ва икки кийимимни олинг, уни шу билан кафанланг. Аёллар онангизни яхшилаб ювишсин. Мен боргунча уни чиқармасин, ўзим дафн қиламан, – дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам келгач, Фотима бинти Асад розияллоҳу анҳо чиқарилди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом унинг жаноза намозини ўқидилар. Сўнгра қирқ марта такбир айтдилар. Кейин қабрга кирдилар. Бир муддат у зотдан ҳеч қандай инграш ёки ҳаракат сезилмади. Сўнг дедилар:
– Эй Али, кир! Эй Ҳасан, кир! Икковлари қабрга киришди. Иш тугагач,

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
– Эй Али, чиқ! Эй Ҳасан, чиқ! – дедилар.
Улар чиқишди. Сўнг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёнбошлаб, унинг бош томонига ўтдилар ва дедилар:
– Эй Фотима, мен Муҳаммадман – Одам фарзандларининг саййидиман. Агар сизга Мункар ва Накир келиб:  “Раббинг ким?” деб сўрашса, “Аллоҳ – Раббим, Муҳаммад – пайғамбарим, Ислом – диним, Қуръон – китобим”, деб айтинг.
Сўнг бундай дуо қилдилар:
– Ё Аллоҳ, Фотимани иймон калимасида собит қил. Эй Раббим, Фотима бинти Асадни мағфират эт ва набийинг ҳамда ундан олдинги пайғамбарлар ҳаққи, унинг қабрини кенг қил. Албатта, Сен раҳм қилувчиларнинг энг раҳмлисидирсан! Кейин қўлларини қоқдилар ва дедилар:
– Муҳаммаднинг жони Унинг измида бўлган Зотга қасамки, ўнг қўлим чап қўлимга урилган овозни шу он Фотима ҳам эшитганини сездим. Шунда Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳу:
– Ота-онам сизга фидо бўлсин, эй Аллоҳнинг Расули! Сиз унга ҳеч кимга ўқимаган намоз ўқидингиз… – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
– Эй Абу Яқзон! У бунга лойиқ. Абу Толибнинг фарзандларидан яхшисини менга берди, болалари оч-яланғоч ҳолда экан, аввало мени тўйдирди, парвариш қилди… Аммор розияллоҳу анҳу яна сўради:
– Эй Аллоҳнинг Расули! Нима учун қирқ марта такбир айтдингиз?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
– Эй Аммор, ўнг томонимга қарасам, қирқ саф фариштани кўрдим. Ҳар бир саф учун битта такбир айтдим.
– Қабрда кирганингизда нима учун сиздан ҳеч ҳаракат ёки овоз чиқмади? – деб сўради у.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
– Қиёмат куни одамлар яланғоч ҳолда тириладилар. Мен Раббимдан уни авратлари ёпилган ҳолда тирилтиришини сўраб дуо қилдим. Муҳаммаднинг жони измида бўлган Зотга қасамки, қабрдан чиқмай туриб, унинг қўллари ва оёқлари ёнида икки нурли чироқни кўрдим ҳамда қиёмат кунигача унга истиғфор айтадиган икки фаришта қабрига муаккал қилинганига гувоҳ бўлдим.

Аллоҳ Фотима бинти Асаддан рози бўлсин! Аввалгилар ва охиргиларнинг саййиди Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавоту саломларимиз бўлсин!

“Мўминалар” журналидан

✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
  • ❤ 13
  • ❤‍🔥 4
  • 👍 4
  • 😢 2
  • 🕊 2
More from @fitratuz
  1. Oct 7, 2026Fitrat.uz pinned a photo
  2. Oct 7, 2026“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят) 2026/1448…
  3. Oct 7, 2026#muftiy_minbari Хорликка етакловчи иллат 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА Б…
  4. Oct 7, 2026#Bosh_imom_minbari ЯРАТИЛГАНЛАРНИ ИЧИДАГИ ЭНГ ҚАДРИ ПАСТИ Дониёр домла Икромов Тошкент вил…
  5. Oct 7, 2026#xabar #safar #uchrashuv #kobul 🤝 ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ҒАЗНИ, МАЙДОН-ВАРДАК, БАЛХ ВИЛОЯ…
  6. Oct 7, 2026#видео ОТА-ОНАГА ҲАҚИҚИЙ ЯХШИЛИК ҚАНДАЙ БЎЛАДИ? Ота-онангиз сўрамасидан олдин уларга яхшил…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →