#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ЭҲРОМГА КИРИШДА НИЯТ ЛАФЗИНИ ҚАЙТА-ҚАЙТА АЙТИШ
САВОЛ: Умра учун Мадинадан чиқиб, Зулҳулайфадаги масжидда ният қилиб, эҳромга кирамиз. Баъзан ниятни айтилганига шубҳаланиб ёки кўнгил тўлмай қайта-қайта айтиб юборилади. Шу кўпроқ айтиб юборганимиз сабабли бир нечта умра вожиб бўлиб қолмайдими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Битта умра учун ниятни такрор айтиш билан бир нечта умра вожиб бўлиб қолмайди. Чунки у айнан битта умранинг ниятини мустаҳкамлаб, қалбини хотиржам қилмоқчи бўлган. Аммо шунга қарамай кейинги ниятларда айнан бошқа умрани ният қилса, масалан, бир эҳром боғлашда икки-учта умрага ният қилиб оламан ва Маккага бориб, бирданига кўпроқ умра қиламан деган мақсадда шундай қилган бўлса, барчаси зиммасига вожиб бўлиб қолади. Лекин бундай қилиш гуноҳ ва жиноятга сабаб бўлади.
Демак, саволда айтилган ҳолатда қасд қилган битта умрани бажаради, холос. Унга кўпгина умра вожиб бўлиб қолмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Post #59642
3.5K

- 👍 12
- ❤ 6