#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ТАВОФ ОРАСИДА ТАҲОРАТ ҚИЛГАН КИШИНИНГ ҲУКМИ
САВОЛ: Умра тавофи ёки нафл тавофни қилишда уч ёки тўртинчи айланадан кейин масжиддан ташқарига таҳорат янгилаш учун чиқсак, қайтиб киргандан кейин тўртинчи ёки бешинчидан бошлаймизми ёки бошидан бошлаш керакми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тавоф ва саъй амалларини кетма-кет бажариш суннат саналади. Улар орасини узрсиз узиш макруҳ ҳисобланади. Аммо таҳорат янгилаш, фарз ёки жаноза намози учун узиш макруҳ бўлмайди. Тавоф асносида етти айлана тўлиқ тугамай, таҳорат олиш учун масжид ташқарига чиқсангиз, келиб, тўхтатган жойингиздан давом эттириб кетаверасиз. Масалан, учинчи айланани тугатиб чиқиб кетсангиз, келиб тўртинчи айланани бошлайсиз. Истасангиз, бошидан бошлаб еттита айланиб қўйсангиз ҳам бўлади. Лекин бу билан таҳорат янгилашдан аввал бажарилган тавоф чала қолиб кетган бўлиб қолмайди, балки айнан ўша тавоф мукаммал бўлган бўлади. Шунингдек, етти айлананинг камини, яъни бир, икки ёки уч айлана қилгач, чиқиб кетсангиз, янгидан бошлаб, еттита қилиш мустаҳаб ҳисобланади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Post #59720
3.54K

- 👍 7
- ❤ 5