TGViewer
Олий Маъҳад | Расмий Олий Маъҳад | Расмий @oliymahad · 14.3K subscribers
Post #48829 1.25K
#xabar #muftiy #qabul
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ ТУРЛИ ҲУДУДЛАРДАН КЕЛГАН ЮРТДОШЛАРИМИЗНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР
 
🌙 Инсон дардига шерик бўлиш, оғирини енгиллатиб, кўнглига шодлик улашиш — ислом динининг энг гўзал қадриятларидан биридир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким биродарининг ҳожатини раво қилса, Аллоҳ унинг ҳожатини раво қилади. Ким бир мусулмоннинг ташвишини аритса, Аллоҳ унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади», дея марҳамат қилганлар.

✅Ана шу эзгу таълимотга мувофиқ, бугун, 30 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказдилар. Унда Тошкент шаҳри, Сурхондарё, Андижон, Фарғона, Наманган, Бухоро, Самарқанд вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистондан келган 70 га яқин юртдошларимизнинг арз, таклиф ва мурожаатлари тингланди.

⏺Қабулда фуқароларнинг ҳар бир масаласига алоҳида эътибор қаратилди: ижтимоий кўмак ва даволаниш учун моддий ёрдам сўраб келган эҳтиёжмандларга тегишли тартибда ёрдам чоралари белгиланди, ҳудудлардаги масжидлар ҳолати ва диний хизмат билан боғлиқ масалалар назоратга олинди, таълим олиш, оилавий муроса ҳамда шаръий ҳукмлар бўйича келган юртдошларимизга зарур йўл-йўриқ ва тавсиялар берилди. Шунингдек, қабулга шукроналик изҳор этиб, дуо олиш ниятида келган нуроний отахон-онахонларнинг эзгу тилаклари қабул қилинди.


💬 Ўз муаммоларига амалий ечим ва кўнглига таскин топган юртдошларимиз диний соҳа мутасаддиларидан мамнун бўлиб, юзида табассум ва қалбида дуолар билан қайтдилар.

📍 Эслатиб ўтамиз, халқ билан яқиндан мулоқот қилиш ва уларнинг мурожаатларига ечим топиш жараёнлари юртимиздаги барча жоме масжидларда ҳар чоршанба куни имом-домлалар томонидан мунтазам олиб борилмоқда.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!

📱Youtube📱Facebook📱Instagram
  • 👍 5
  • 👏 2
More from @oliymahad
  1. Sep 30, 2026#Намоз_вақтлари ⏰ «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) �…
  2. Sep 30, 2026#Ўқитувчи_мураббийлар_куни #Видеолавҳа 📱 «Устоз — руҳ ва маърифат меъмори» 📱 @oliymahad…
  3. Sep 30, 2026#Табрик #Ўқитувчи_мураббийлар_куни УСТОЗ — ИЛМ ВА МАЪРИФАТНИНГ БОҚИЙ ЧИРОҒИДИР! Ҳурматли п…
  4. Sep 30, 2026#Янгиликлар 🔺“Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан китоб кўргазма-савдоси ўтказ…
  5. Sep 30, 2026#Muslim_podcast 📱🗣QALBNI TOZALASH - RASULULLOHNI YAXSHI KO'RISHNING BELGISIDIR! 🎙Eksper…
  6. Sep 30, 2026#Ўқитувчи_мураббийлар_куни #Мақола 📖 УСТОЗ ОТАНГДАН УЛУҒМИ ЁКИ ОТАНГДЕК УЛУҒМИ? 🔺 Халқим…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →