🔺“Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан китоб кўргазма-савдоси ўтказилди
🔺 Тошкент ислом институтида талаба-ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини ривожлантириш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш ҳамда маънавий дунёқарашини кенгайтиришга қаратилган амалий тадбирлар мунтазам равишда ташкил этиб келинмоқда.
🔺Шу мақсадда жорий йилнинг 29 сентябрь куни институт Ахборот-ресурс маркази ҳамда “Янги аср авлоди” нашриёт-матбаа уйи ҳамкорлигида “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан китоб кўргазма-савдоси ташкил этилди.
🔺Тадбир давомида институт профессор-ўқитувчилари, ишчи-ходимлари ва талабалари учун беш юзга яқин диний-маърифий, тарихий, илмий ва бадиий адабиётлар намойиш этилди. Кўргазмада турли мавзуларни қамраб олган сермазмун адабиётлар тўплами тақдим қилиниб, иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.
🔗 Батафсил....
✍️ Ахборот-ресурс маркази мудири А.Кадиров
📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!
📱Youtube📱Facebook📱Instagram




