#Табрик #Устозлар
Сизлар эккан ниҳол ҳар бир қизингиз,
Заҳмат чекиб ўтди кеча-кунингиз,
Қатранинг бағридан яратар денгиз,
Мурғак қалблар учун даҳо - бу устоз!
Нодон билмас асло илм қадрини,
Жоҳил англамас ҳеч доно сабрини,
Ёритгувчи қалбнинг - қора қабрини,
Зулмат ичра нури зиё - бу устоз.
Илму ирфон йўлида сочи оқарган,
Ҳар бир ютуғингдан бахтни ахтарган,
Сени етук қилиб, кўкка кўтарган,
Дунёда энг олий сиймо - бу устоз.
Фарзанди уйида ётса ҳам хаста,
Кўнгли хавотирда, дарди бир даста,
Ундан зиё олар қалби шикаста,
Сизни ҳар недан кўрар аъло - бу устоз.
Бухорий юрган у муқаддас йўлни,
Бизга кўрсатгандир, тутиб ҳар қўлни,
Саҳиҳ ҳадисларга тўлдириб дилни,
Сийрат уммонида - бебаҳо устоз.
Дунё ташвишини ортга сурар - сиз,
Фаришталар қанотида ҳар кун юрар - сиз
Мудом олий мақомингизда собит турар - сиз
Жаннатда тож кийишга марҳабо, устоз.
➡️ Тошкент ислом институти талаба қизлари ижодидан
📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!
📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram
Post #48855
1.44K

- 🔥 12
- 👏 2
- 👍 1