#Эътироф
🎁 Илм ва маърифат фидойиси эъзозда: Тошкент ислом институти ректори юксак эътирофга сазовор бўлди!
📚 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан юртимизда маърифат, илм ва таълим соҳасида фидойилик кўрсатиб келаётган устозларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш анъанаси бу йил ҳам кенг миқёсда давом эттирилди.
🔺Шу қутлуғ айём муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан динимиз ривожи, Ватанимиз тараққиёти ҳамда халқимиз фаровонлиги йўлида беқиёс ҳисса қўшган 85 нафар нуроний устоз ва меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олиниб, уларнинг кўп йиллик шарафли меҳнатлари муносиб қадрланди.
🔺 Хайрли анъаналар давомида диний таълим ва маърифат тизимида кўп йиллар самарали меҳнат қилиб, бугунги кунда орамизда бўлмаган марҳум уламоларнинг хонадонларига зоҳир қилиниб, яқинларига ҳурмат кўрсатилди. Шу билан бирга, айни пайтда Диний идора тизимидаги олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида ёш авлодга чуқур билим ва юксак тарбия бериб келаётган жонкуяр устозлар ҳам эътибор марказида бўлдилар.
🔺Ана шундай юксак эътибор ва эҳтиромга сазовор бўлганлар қаторида диний-маърифий кадрлар тайёрлаш борасида улкан ҳисса қўшиб келаётган Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуров ҳам муносиб тақдирланди.
🤲 "Тошкент ислом институти жамоаси номидан устозимизни ушбу юксак эътироф ва мукофот билан чин қалбдан муборакбод этамиз! Аллоҳ таоло устозимизнинг илмларига барака, узоқ умр ато этиб, муқаддас динимиз равнақи ва юртимиз тараққиёти йўлида қилаётган барча хайрли ҳамда шарафли хизматларини Ўз даргоҳида мақбул айласин!"
🔸 Тошкент ислом институти Матбуот хизмати
📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!
📱Youtube📱Facebook📱Instagram









