#Ўқитувчи_мураббийлар_куни
#Мақола
📖 УСТОЗ ОТАНГДАН УЛУҒМИ ЁКИ ОТАНГДЕК УЛУҒМИ?
🔺 Халқимиз орасида «Устоз — отангдек улуғ» деган нақл кенг тарқалган. Шу билан бирга, баъзан «Устоз — отангдан улуғ» деган ҳикматли иборани ҳам теш-теш эшитиб қоламиз. Ҳар икки иборада ҳам жуда чукур ва ибратли маъно мужассам. Хўш, аслида қайси бири тўғрироқ? Бу саволга тўғри жавоб топиш учун ота ва устознинг инсон ҳаётидаги ўрни ҳамда мақомига назар ташлашимиз лозим.
🌱 Ота ва устоз мақоми: жисм ва руҳ тарбиячилари
Донишмандлар бу масалани жуда гўзал тушунтириб беришган: «Ота инсоннинг дунёга келишига ва жисмоний улғайишига сабабчи бўлса, устоз унинг руҳий, маънавий ва ахлоқий жиҳатдан юксалишига сабабчи бўлади».
Ота фарзандига ҳаёт беради, уни боқиб, кийинтириб, жисмонан улғайтиради. Устоз эса ўша инсонга ҳаётда тўғри йўлни топиш, жаҳолат зулматидан маърифат нурига чиқиш ва икки дунё саодатига эришиш йўлларини ўргатади.
🔗 Батафсил...
✍️ Маъруфхон Алоходжаев
ТИИ Модуль таълим тизими 2-курс талабаси
Наманган шаҳри «Абдулқодир қори» жоме
масжиди имом-хатиби
📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!
📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram
Post #48827
2.4K

- 👍 5
- 🔥 1