🔺Устозга эҳтиром – миллат кўзгуси: Фахрий устозлар зиёрат қилинди
🔺 Сентябрь ойи – «Ислом тарихи ва сийрат» фани ойлиги доирасида Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси профессор-ўқитувчилари Тошкент ислом институтида кўп йиллар самарали меҳнат қилган фахрий устозлар хонадонида бўлишди.
▫️Уч авлод вакиллари иштирокида ўтган бу самимий учрашувлар устозларнинг ҳолидан хабар олиш ва уларга юксак ҳурмат кўрсатиш мақсадида ташкил этилди.
▫️Зиёрат давомида Тошкент ислом институтида Ислом тарихи, сийрат, араб мамлакатлари ва динлар тарихи фанларидан сабоқ берган, ўзларининг бой илмий-педагогик тажрибаси, юксак одоби ҳамда ибратли ҳаёт йўли билан кўплаб шогирдларга намуна бўлиб келаётган устозлар — Илёс домла Раҳмонов, Аҳаджон домла Ҳасанов ва Жамолиддин домла Туроновларнинг хонадонлари зиёрат қилинди.
▫️Учрашувларда устозларнинг таълим соҳасидаги кўп йиллик фидокорона меҳнатлари, ёш авлодни миллий ва диний қадриятлар руҳида тарбиялашдаги хизматлари алоҳида эътироф этилди. Шунингдек, уларнинг дарс бериш услублари, илмий изланишлари ҳамда шогирд тайёрлаш борасидаги бой тажрибалари ёш профессор-ўқитувчилар учун ҳар доим муҳим ман бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.
▫️Учрашув сўнгида фахрий устозларга мустаҳкам соғлик, узоқ ва баракали умр, оилавий хотиржамлик ҳамда илм-маърифат йўлидаги ишларига улкан муваффақиятлар тиланиб, дуо-фотиҳалар олинди.
🔺 Ушбу зиёратлар устозларга бўлган юксак ҳурматнинг амалий ифодаси бўлиб, авлодлар ўртасидаги маънавий ришталарни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
➡️ Сайтда ўқиш учун
📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!
📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram



