Сентябрь тиғ урди август ортидан,
Япроқларга сачраб кетди қон.
Ҳолсизланган қуёшни судраб,
Кетиб борар эди саратон.
Куйиб куйлар эди ҳотима куйин,
Атиргул шохидан кетолмаган қуш.
Наводек ҳавога кетолмам сингиб,
Уёғи хаёл ва у томони туш.
Қайта келаверар армонлар ёдга,
Ўтмишга интилиб тасаввур ҳалак.
Тийрамоҳ тиғига урар ўзини,
Саратон қонига беланган юрак.
https://t.me/NajmiddinTURON
Post #1661
4.62K

- ❤ 23
- 👍 14
- 🔥 6
- 👏 6
- ❤🔥 3