—Келишинг дардимга даъвоми?
—Келишим дардингнинг давоми.
—Сочсангчи тунимга зиёни!
—Бу зиё кунингнинг зиёни.
—Бетартиб умримни туз ахир!
—Бўларман ярангга туз ахир.
—Фироғинг жонимни қийнади!
—Жонингга кўзларим қиймади.
—Маҳрам бўл, келдим, деб айт майин!
—Малҳам бўл, шу сўзни айтмайин.
@NajmiddinTURON
Post #1651
2.41K

- 🔥 38
- ❤ 18
- 👍 14
- ❤🔥 8
- 😭 4