Post #11620
319
Forwarded from Shahnoza Soatova blogi
Ўзимизнинг "темир" Муштарий
Муштарий Мадраҳимова юртимизда Оксфордни битирган кам сонли инсонлардан бири. Ҳозир у "Навоий Уран"нинг Юридик департаменти бошлиғи. Янги авлод аёл раҳбарларидан. Унинг "Давра" подкастдаги чиқишини албатта кўринглар. Бир билимли, синмас, кучли (пўлатдек мустаҳкам), айни пайтда назокатли ва юмшоқ таъсирли аёлни кўрасизлар.
Айниқса, ўқийман, ўсаман, муваффақиятли бўламан деяётан қизингизга, ўғлингизга албатта кўрсатинглар, илтимос. Улар бугунги имконятларни натижага қандай айлантириш мумкинлиги ҳақида қимматли сабоқ оладилар, мотивация ҳам. Муваффақиятга мана шундай эришадилар.
Баракалла, Муштарий Мадраҳимова!
"Давра подкаст"га қаҳрамон танлашда моҳир Азиза Қурбоновага алоҳида раҳмат.
@shahnozxon

- ❤ 4
- 👏 2