Сергели туманида 1,7 гектар майдонда сунъий кўл қурилмоқда
Тошкентнинг Қумариқ маҳалласида фавворали сунъий кўл барпо этилмоқда. Кўл атрофидаги 5 гектар ҳудудда сайр ва велосипед йўлакчалари, болалар майдончалари ҳамда дам олиш масканлари ташкил этилади. Ҳудудда каналлар мавжуд бўлмагани сабабли, кўлни тўлдириш учун сув 30 метр чуқурликдаги ерости қудуқларидан олинади.
Ҳозиргача қурилиш ишларининг 30 фоиздан ортиғи бажарилган. Лойиҳани йил охиригача якунлаш режалаштирилмоқда.
👉Каналга уланиш👈
Post #17820
2.15K