Чўпонлар ёки қўшиқчилар: ким бахтлироқ?
Эътиборингиз марказида икки хил тақдир эгалари. Бири сокин ва осойишта яйловда қўй боқади. Тунларни очиқ осмон остида, юлдузларга термилиб ўтказади. Атрофида фақат хотиржамлик... Аммо унинг қалбида шаҳар чироқларини кўриш, шовқинли ҳаётни ҳис қилиш иштиёқи бор.
Қўшиқчилар эса, аксинча, кунига етти-саккизталаб тўй хизматларида, одамлар даврасида бўлишади. Олқишлар ва ҳавас кўзлари қуршовида яшасалар-да, улар тинчликка, чўпоннинг ўша сокин дунёсига ташна. Кўнгиллар қарама-қаршилиги... Хўш, сизнингча улардан қай бири бахтиёр?
👉Каналга уланиш👈
Post #17817
2.55K
- 👍 14