Тошкент тумани ҳокими ўринбосари 25 минг доллар билан ушланди
Тошкент вилояти Тошкент тумани ҳокими ўринбосари тадбиркорга 1 гектар ер майдонини аукцион орқали олиб бериш эвазига 25 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Маълум қилинишича, мансабдор шахс тадбиркорга қурилиш технологиялари ва композит эшиклар ишлаб чиқариш саноат мажмуасини ташкил этиш учун туман ҳокимлиги балансидаги ер майдонини Давлат активларини бошқариш тизимидаги танишлари орқали аукционга чиқариб беришни ваъда қилган.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ўтказган тезкор тадбирда ҳоким ўринбосари талаб қилинган пулни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «г» банди ҳамда 28, 211-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉Каналга уланиш👈
Post #17819
2.37K