Бир кунда 4 та ЙТҲ ва юзлаб қоидабузарликлар!
13 октябрь куни пойтахт кўчаларидаги қоидабузарликлар статистикаси:
326 та — йўл белгиларига амал қилмаслик;
101 та — ҳайдовчилар томонидан пиёдаларга йўл бермаслик;
14 та — пиёдаларнинг белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтиши;
29 та тўхтаб туриш ва 22 та тўхташ қоидаларини бузиш (кўчалардаги сунъий тирбандлик омили);
13 та — қизил чироққа бўйсунмаслик;
8 та — рулга маст ҳолатда ўтириш;
4 та — «А» йўлакда ҳаракатланиш;
1 та — оқимга қарши қарама-карши ҳаракатланиш.
Ачинарлиси, шу куни пойтахтда 4 та йўл-транспорт ҳодисаси расмийлаштирилган. Энг хавотирлиси, бу аварияларнинг 3 таси пиёдалар иштирокида юз берган. Нохуш ҳодисалар оқибатида 4 нафар фуқаро жароҳатланди. Бахтга кўра, ўлим ҳолати қайд этилмади.
👉Каналга уланиш👈
Post #17816
3.08K

- 😢 15