Ўзбекистонда ноёб кўршапалак тури аниқланди
Фанлар академияси Зоология институти ва хорижлик олимлар «Жанубий Устюрт» миллий табиат боғида Туркман узунқулоқ кўршапалаги (Plecotus turkmenicus)ни аниқлади.
Таъкидланишича, бу тур Ўзбекистон ҳудудида илк бор қайд этилмоқда.
Эътиборлиси, ушбу ноёб кўршапалак ҳақидаги маълумотлар асосан 1970 йилгача бўлган илмий қайдлар ва музей намуналарига асосланган. Сўнгги 55 йил давомида у табиатда деярли учрамаган.
“Кашфиёт халқаро илмий экспедиция давомида амалга оширилди”, – деб ёзмоқда ЎзФА расмий канали.
👉Каналга уланиш👈
Post #17761
3.05K



- 🔥 13