🇺🇦🇷🇺 The Atlantic: Украина Россия аэропортлари фаолиятини издан чиқариш кампаниясини энди бошламоқда
Украина узоқ масофага учувчи дронлар ёрдамида Россия аэропортлари фаолиятини издан чиқаришга уринмоқда. Бироқ Владимир Зеленский ҳозирча кенг кўламли операциянинг дастлабки режасини маъқулламаган, деб ёзади The Atlantic.
Режада Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини четлаб ўта оладиган сунъий интеллект билан жиҳозланган учувчисиз аппаратлардан фойдаланиш кўзда тутилган. Уларни серияли ишлаб чиқариш яқин вақт ичида бошланиши мумкин.
Энг муҳими, операция АҚШ технологиялари ёки разведка маълумотларига боғлиқ эмас.
Октябрь ойининг дастлабки икки ҳафтасида Москвадаги тўртта аэропорт фаолияти жами 101 соатга тўхтатилган.
Таққослаш учун, сентябрь ойи давомида уларнинг иши жами 46 соатга тўхтатилган эди.
@Geointriga_uz
Post #44295
8.94K

- 🍌 35
- 👏 17
- ❤ 14
- 🤡 8
- 🤮 4
- 👍 2
- 🔥 2
- 🤬 2