🇷🇺🇺🇦 Дронлар Россиядаги газ конденсатини қайта ишловчи энг йирик заводга ҳужум қилди
Россиянинг Ханти-Мансий автоном округи Сургут туманида дронлар ҳужумидан сўнг саноат объектида ёнғин содир бўлди. Бу ҳудудга дронлар орқали амалга оширилгани маълум бўлган илк ҳужумдир. Бу ҳақда минтақа губернатори Руслан Кухарук хабар берди.
Украинанинг мониторинг каналлари тарқатган гувоҳлар видеоларига қараганда, зарба Черномырдин номидаги Сургут конденсатни барқарорлаштириш заводига берилган бўлиши мумкин. Корхона «Газпром» назоратида бўлиб, Украина чегарасидан тўғри чизиқ бўйлаб тахминан 2450 километр узоқликда жойлашган.
Мазкур завод нефть ва газ конденсати аралашмасини қайта ишлаш бўйича Россиядаги энг йирик корхона ҳисобланади. У ерда дизель ёқилғиси, пропан, бензин ва авиация керосини ишлаб чиқарилади. Корхонанинг йиллик қуввати 10 миллион тоннадан ортиқ.
@Geointriga_uz
Post #44327
5.77K
- 👍 25
- 👎 22
- ❤ 8
- 🔥 2
- 😢 1