🇴🇲🛢 Ҳурмуз бўғозидан ўтишга уринган танкерда ёнғин чиқди
Нефть танкери Ҳурмуз бўғозининг шарқий қисмидан ўтишга уринган вақтда ёнғин содир бўлди. Ҳарбий-денгиз кучлари маълумотига кўра, кема Уммон кўрфазида кема қатнови учун ёпилган ҳудуд орқали ҳаракатланган.
Қайд этилишича, ҳодиса вақтида танкерда кемаларнинг жойлашувини кузатиш имконини берувчи автоматик идентификация тизими (AIS) ўчирилган бўлган.
Танкернинг номи ва ҳодисага оид бошқа тафсилотлар ошкор этилмаган.
@Geointriga_uz
Post #44329
6.28K
- ❤ 14
- 🔥 4
- 🤮 3