🇺🇸🇮🇷 АҚШ Эронга MOAB бомбасини қўллаш имкониятини кўриб чиқмоқда
CBS News ва CNN маълумотларига кўра, АҚШ ҳарбийлари Эронга эҳтимолий янги зарбалар учун GBU-43/B MOAB бомбасидан фойдаланиш вариантини ишлаб чиққан.
Бу АҚШ арсеналидаги энг кучли ядровий бўлмаган бомба бўлиб, унинг вазни қарийб 9,8 тоннани ташкил этади. У Эроннинг энергетика инфратузилмаси ва ядровий объектларига қарши қўлланиши мумкин. CBS News
Бироқ бу ҳали бомбани қўллаш ҳақида қарор қабул қилинганини англатмайди. Манбаларга кўра, ҳарбийлар унинг самарадорлиги борасида ҳам баҳс қилмоқда: MOAB ер остида чуқур жойлашган ядровий объектларни йўқ қилиш учун мўлжалланмаган.
@Geointriga_uz
Post #44330
7.03K

- 😡 39
- 🍌 18
- ❤ 8
- 🤔 2
- 😢 1