🇦🇿 "Бокуни танкларда босиб олиб, бу ерда чой ичамиз деб таҳдид қилганлар бугун Озарбайжон қамоқхоналарида озарбайжон чойини ичишмоқда" — Алиев
Бу ҳақда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Осиёдаги ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг VII саммитида маълум қилди.
Президент танклар Ҳарбий ўлжалар боғида намойиш этилаётганини айтди ва сепаратистлар етакчилари судини Нюрнберг трибуналига қиёслади.
Шунингдек, Алиев саммит иштирокчиларини Ғалаба боғи, Ғалаба музейи ва Ҳарбий ўлжалар боғига ташриф буюришга таклиф қилди.
@Geointriga_uz
Post #44283
9.57K

- 🍌 35
- ❤ 25
- 👍 17
- 🤔 9
- 🤮 5
- 👏 2