Бу ҳақда Франция президенти Эммануэль Макрон маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, танкер ушланган вақтда Реюньон оролидан 450 денгиз милидан (833 километрдан) ортиқ масофада, жануб томонда бўлган.
Кема сохта байроқ остида ҳаракатланганликда ва ёқилғини ноқонуний ташишга алоқадорликда гумон қилинмоқда.
Marine Traffic маълумотларига кўра, DF Peak танкери Бенин байроғи остида ҳаракатланади.
«Халқаро денгиз ҳуқуқига мувофиқ ўтказилган ушбу операция қонунларга риоя этилишини таъминлаш ва ноқонуний савдонинг барча турларига, улар қаерда содир бўлишидан қатъи назар, қарши курашиш борасидаги қатъиятимизни кўрсатади»,— деб ёзди Макрон.
@Geointriga_uz