🇪🇬🇸🇦 Миср Саудия Арабистонига ҳарбий ёрдам беришга тайёр — ТИВ раҳбари
Миср хусийларнинг ҳужумлари кўпайиб бораётган бир шароитда Саудия Арабистонига, жумладан, ҳарбий ёрдам кўрсатишга тайёр. Бу ҳақда Миср ташқи ишлар вазири Бадр Абдельатти Bloomberg нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Қоҳира Ар-Риёд сўраган ҳар қандай ёрдамни «ҳеч қандай шартларсиз» тақдим этишга тайёр.
Абдельатти, шунингдек, Миср Саудия Арабистони, Туркия ва Покистон иштирок этаётган Маккадаги ўзаро мудофаа келишувига қўшилиш имкониятини жиддий кўриб чиқаётганини тасдиқлади.
@Geointriga_uz
Post #44146
4.73K

- 👏 15
- 🤡 10
- ❤ 6
- 🤣 6
- 😎 1